Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этишнинг ижтимоий-педагогик ва ҳуқуқий асослари

                                                                                                          АХБОРОТ ХАТИ
2019 йилнинг 24-25 май кунлари Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этишнинг ижтимоий-педагогик ва ҳуқуқий асослари” мавзусида 3-республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

1-йўналиш: Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашга оид назарий ёндашувлар ва халқаро тажрибалар.
2-йўналиш: Оила, мактаб ва маҳаллаларда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш механизмлари.
3-йўналиш: Ўзбекистонда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари.
4-йўналиш: Интернет – вояга етмаган ўқувчи-ёшлар мафкуравий иммунитетига таҳдид қилувчи глобал ОАВ тури сифатида.
5- йўналиш: Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларнинг олдини олиш ижтимоий муаммо сифатида.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.
Конференциянинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглис тиллари.
Маъруза тезислари матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:
Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши;
Тезис матни сарлавҳасининг уст қисмида муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади.
Тезислар ҳажми А4 форматда 3 саҳифадан кам бўлмаган ва 5 саҳифадан ошмаган ҳолда 1 нусхада ва электрон вариантда 2019 йилнинг 10 майгача таҳрирдан чиқарилиб, келтирилган талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.
Тезислар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.
Конференциянинг ташкилий материалларини тўплаш, таҳрир қилиш ва чоп эттириш учун ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида бадал пули тўланади.
Ҳисоб рақамимиз: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги, 2340 2000 3001 0000 1010 МБ ХККМ ББ Тошкент ш. ИНН 201122919; ЎзПФИТИ, Тошкент, Чилонзор тумани, Фуркат кўчаси 174-уй, ш/р 400110860262777950100075004, ИНН 200794463, ОКОНХ 95110

Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.

Конференциянинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100736, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Е-mail: uzpfiti_konf2019@mail.ru; norbek62@mail.ru

 157 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun