“Ўзбекистонда педагогика фани ва унинг истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ХАБАРНОМАси

2019 йилнинг 25-26 апрель кунлари Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида институтнинг ташкил этилганлигининг 90 йиллигига бағишланган “Ўзбекистонда педагогика фани ва унинг истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

 Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

1-йўналиш: Ўзбекистонда педагогика фани ва таълим тизимининг шаклланишида Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг тутган ўрни.

2-йўналиш: ХХ асрнинг иккинчи ярмида педагогика фани ва таълим тизимининг тараққиёти, унинг ўзига хос йўналишлари.

3-йўналиш: Педагогика фани ва миллий хусусиятга эга бўлган таълим тизимининг инновацион ривожланиш тенденциялари.

4-йўналиш: Узлуксиз таълимни инновацион ривожлантириш истиқболлари.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Конференциянинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Маъруза тезислари  матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:

Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан     2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши;

Тезис матни сарлавҳасининг уст қисмида муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади.

Тезислар ҳажми А4 форматда 3 саҳифадан кам бўлмаган ва 5 саҳифадан ошмаган ҳолда 1 нусхада ва электрон вариантда 2019 йилнинг 15 апрелигача қадар таҳрирдан чиқарилиб, келтирилган талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.

Тезислар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.

Конференциянинг ташкилий материалларини тўплаш, таҳрир қилиш ва чоп эттириш учун ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида бадал пули тўланади.

Ҳисоб рақамимиз: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги, 2340 2000 3001 0000 1010  МБ ХККМ ББ Тошкент ш. ИНН 201122919; ЎзПФИТИ, Тошкент, Чилонзор тумани, Фуркат кўчаси 174-уй,  ш/р 400110860262777950100075004, ИНН 200794463, ОКОНХ 95110

Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.

Конференциянинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100736, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

Е-mail: uzpfiti_konf2019@mail.ru

 1,040 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun