Институт “Таянч докторантурага”га қабул эълон қилади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 2019 йил учун “Таянч докторантурага”га қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи – 2та ўрин.
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) – 2та ўрин.
13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим сохалари ва босқичлари бўйича) – 1та ўрин.
13.00.07– Таълимда менежмент– 1та ўрин.
13.00.08 – Мактабгача таълим тарбия назарияси ва методикаси – 1та ўрин.


Таянч докторантурага талабгорлар институтнинг “Илмий педагог кадрлар тайёрлаш” бўлимига қуйидаги хужжатларини тақдим этадилар:

1. Ариза.
2. Қисқача биографик маълумотнома.
3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун)
4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;.
5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
7. Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iВТ) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Мустақил изланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан институтнинг “Илмий педагог кадрлар тайёрлаш” бўлимига мурожаат қилади:

1. Қисқача биографик маълумотнома;
2. Фалсафа доктори (РЮ) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
4. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
5. Иш жойидан тавсифнома

Ҳужжатлар 2018 йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача қабул қилинади.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари 2018 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида ўтказилади.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Чиланзор тумани Фурқат кўчаси, 174-уй. Индекс: 1000736. ЎзПФИТИ. Телефон: (0-371) 245-58-64, (0-371) 245-76-29.

 505 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun