2018 йил 18-19 октябрь кунлари республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Узлуксиз таълим тизимида модулли ўқитиш технологияларини қўллаш истиқболлари: муаммо ва ечимлар мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

 Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  • йўналиш: Узлуксиз таълим тизимида модулли ўқитиш технологиялари ҳамда улардан фойдаланишга оид назарий ёндашувлар ва халқаро тажрибалар
  • йўналиш: Ўқитувчиларнинг таълим жараёнида модулли ўқитиш технологияларидан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантириш механизмлари
  • йўналиш: Модулли ўқитиш технологиялари асосида ўқув дастурларида бериладиган мавзулар ва дарслик материалларини танлашнинг дидактик хусусиятлари;
  • йўналиш: Модулли ўқитиш технологияларидан истиқболда фойдаланиш йўллари ва уларнинг самарадорлиги.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Конференциянинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари.

Маъруза тезислари  матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:

Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А-4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши;

Тезис матни сарлавҳасининг уст қисмида муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, сарлавҳадан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади;

Тезислар ҳажми А4 форматда 3 ёки 5 саҳифадан ошмаган ҳолда 1 нусхада ва электрон вариантда 2018 йил 10 сентябрга қадар таҳрирдан чиқарилиб, келтирилган талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.

Тезислар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.

Конференциянинг ташкилий материалларини тўплаш, таҳрир қилиш ва чоп эттириш учун ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида бадал пули тўланади.

Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва қўл ёзмаси қайтарилмайди.

Конференциянинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100027, Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси – 174, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти

Е-mail: safarova_roxat@mail.ru;  hilol0311@mail.ru

Масъул: п.ф.д., проф. Р.Г.Сафарова

 1,662 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun