4

Институтда навбатдаги конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6-мартдаги 178-ф-сонли Фармойишига асосан Тошкент давлат Педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 16 май куни “Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
1Ушбу конференция давлатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси сифатида ўқув жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини кенг оммалаштириш, пировардида ўқувчи ёшларнинг истиқболда комил инсон сифатида ўсиб-улғашида ўзига хос йўналиш ва мақсадни ўз ичига олган таълим муаммоларига бағишланди.

Анжуманда бевосита лойиҳалаш методи воситасида ўқувчи-ёшлардаги тадқиқотчиликка йўналтириш ва уни келажакда янада ривожлантиришга эътиборг қаратилди.
Баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу анжуманда 70дан ортиқ олимлар, педагоглар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва таълим тизимида фаолият юритаётган мутахассислар ўз маърузалари ва таклифлари билан иштирок этди.

3 2

 3,053 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun