Диққат! Конференция

“ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТЧИЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ” мавзусидаги
Республика илмий амалий анжуманининг
АХБОРОТ ХАТИ

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 16 май куни “Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманига таклиф этамиз.
Анжуман мақсади: Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ҳосил қилиш соҳасидаги илғор ёндашувлар ва тажрибаларни аниқлаш, оммалаштириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

Асосий йўналишлар:

1. Таълим жараёнида лойиҳа усули асосида ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ҳосил қилишга оид назарий амалий тажрибалар.
2. Замонавий таълим жараёнида лойиҳа усулидан фойдаланиш имкониятлари.
Анжуман тили: ўзбек, рус тилларида Анжуманга юборилган мақолалар илмий тўплам шаклида чоп этилади. Тақдим этилган мақола ва тезисларда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар шахсан жавобгардир. Экспертлар таҳриридан ўтмаган мақола ва тезислар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди.

Мақолаларни расмийлаштириш талаблари:
1. Мақолалар ва тезислар MS Office дастурининг Word 97-2003 муҳаррири Times New Roman шрифти, 14 кегел, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
2. Мақолалар ва тезислар матнлари А4 ҳажмидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб ёзилади.
3. Мавзунинг номи автоматик тарзда бош ҳарфлар билан қорайтирилган ҳолда ўртага ёзилади, кейинги қаторларга маърузачи(лар)нинг исм-шарифи ҳамда илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи, мулоқот телефонлари коди билан кўрсатилади.
4. Мақолалар ва тезисларда келтирилган иқтибослар фойдаланилган адабиётлар рўйхати билан биргаликда матн охирида берилиши мақсадга мувофиқ.
5. Мақолалар ва тезислар таҳрир қилинган ҳолда қоғоз ва электрон нусхаларда ташкилий қўмитага топширилади.
6. Анжуманда бевосита ёки сиртдан иштирок этиш мумкин.

Эслатма:
– Нашр ҳаражатлари учун тезисларнинг ҳар бир саҳифасига 10 000(ўн минг) сўмдан ҳақ тўланади. Тўловлар нақд пул ёки ўтказма орқали қабул қилинади.
Ўтказмалар 8600 3329 9629 0460 пластик карточкасига ўтказилиши мумкин.

Тел: +99891-570-01-16, +99897-420-14-03
Электрон манзил: uzpfiti2018@umail.uz, konferensiya2018@bk.ru, liya_2305@mail.ru

 2,408 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun