4

Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалаларига бағишланган республика конференцияси бўлиб ўтди

Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Юристлар малакасини ошириш институти,
Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг – Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 2018 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий анжумани бўлиб ўтди.3Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмайди. Вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг қонунчилик масалалари ҳамда ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ривожланишининг асосий омилларидан бири сифатида қаралади. Мазкур муаммо бугунги кунда социология, криминология, педагогика, психология, психиатрия, наркология, девиантология ва бошқа ижтимоий фанларнинг доимий тадқиқот муаммоси ҳисобланади.

5Юқорида қайд қилинган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Юристлар малакасини ошириш институти, ТДПУ тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг – Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги “Miran International” меҳмонҳонасида “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Анжуманнинг мақсади: Ўзбекистонда Оила институти ва вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг ўзига хос механизмларини ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, мамлакатимизда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш механизмларини яратиш ва уларни ҳаётда қўллаш.

Анжуман бу соҳадаги ишларни такомиллаштириш, шу орқали таълим жараёни сифати ва самарадорлигини таъминлаш, болаларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш муаммоларига бағишланди.
Конференция иштирокчилари: Республика илмий-амалий анжуманида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари ва мутахассислари, Юристлар малакасини ошириш институти ходимлари, ТДПУ тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти раҳбари ва илмий ходимлари, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг – Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва мутахассислари, ТДПУ магистрлари жами 82 нафар иштирокчилар қатнашди.
2
Анжуманда муҳокама қилинган асосий масала ва муаммолар:
1. “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг истиқболдаги вазифа-лари.
2. Вояга етмаганларни ҳимоя қилишда ЮНИСЕФ ташкилотининг асосий тавсиялари
3. Вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар: таҳлил, муаммо ва тавсиялар.
4. Вояга етмаган ёшларда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий-психологик сабаблари.
5. Ижтимоий хизматларни самарали ривожлантириш-ижтимоий етимликни олдини олишга муҳим қадам сифатида.
6. Тарбияси қийин болалар ва улар билан ишлаш масалалари.

Анжуман йўналишлари(шўъбалари):
1-йўналиш. Оиласи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, тўлиқсиз оила ёки ота-оналари миграцияда бўлган фарзандларга хуқуқий-психологик ёрдам кўрсатишнинг таъсирчан усуллари.
2-йўналиш. Вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари.
3-йўналиш. Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва бартараф этишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш.

Анжуман натижалари:
Илмий-амалий анжуман материаллари тўплам ҳолатида чоп эттирилди.
Илмий-амалий анжуманда билдирган таклиф ва тавсиялар асосида анжуманнинг ташкилий қўмитаси жамиятда вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг қонунчилик масалаларини ҳамда мавжуд девиант, деликвент, адектив ҳолатларнинг олдини олиб, уларни ижобий томонга йўналтириш ва бартараф этишга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш учун юқори ҳамда тегишли ташкилотга таклифлар киритилди.

 2,435 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun