UNICEF_Logo

Конференция тавсиялари

“Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий амалий конференцияси якунлари бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш механизмларини яратиш ва уларни ҳаётда қўллаш, бу соҳадаги ишларни такомиллаштириш, шу орқали таълим жараёни сифати ва самарадорлигини таъминлаш, болаларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш, вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалаларини атрофлича мухокама қилиб қуйидаги тавсияларни тақдим этдилар

  • оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
  • оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этиш;
  • замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали
    шаклини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш;
  • давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
  • оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
    тарбияланаётган ёшларда юксак маънавий маданият, ахлоқ ва маърифат фазилатларини шакллантириш ва сингдириш;
  • маънавий жиҳатдан баркамол, жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом, ватанпарвар, фидойи инсонни тарбиялаш, таълим ва маориф тизимини такомиллаштириш, миллий истиқлол ғояси асосида маънавий ва руҳий жиҳатдан янги авлодни вояга етказиш вазифаларини амалга ошириш;
    вояга етмаган ўқувчилар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликнинг келиб чиқишининг биологик, физиологик, психологик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-иқтисодий омилларини ўрганиш, шу асосда ёшлар билан ишлаш ва хулқидаги иллатларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;
  • болаларни эрта ёшлигидан спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини болалик ёшидан шакллантириш, айниқса ҳулқи оғир болаларни тегишли спорт турлари (бокс, самбо, дзюдо, кураш, кикбоксинг, шарқ якка кураши ва команда бўлиб ўйнайдиган спорт турлари – футбол, баскетбол ва бошқалар) билан мунтазам шуғулланишга эришиш;
  • Таълим муассасалари ўқувчиларининг давоматини ўрганиш, ўқувчилар томонидан дарс машғулотларини қолдирилишининг ҳақиқий сабабларини тахлил қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида тегишли мутасадди идораларнинг қўшма қарорини қабул қилиш;
  • Пайшанба – жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни тадбирлари доирасида таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини янада кучайтириш, таълим муассаларида аниқланган ёки ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан хабар берилган ҳуқуқбузарликлар фактлари бўйича ички ишлар органлари билан ахборот алмашинуви тизимини тубдан яхшилаш.
  • таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш, хавфсизликни таъминлаш, тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этишга мойил бўлган ёшларни ўз вақтида аниқлаб профилактик-огоҳлантирув ишларини ташкил этиш мақсадида таълим муассасаларини ўқувчилар давомадини қайд этишнинг электрон тизимини жорий қилиш;
  • ўқувчилар томонидан содир этилган ҳар бир жиноятларни таълим муассасаларида ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш, сабабларини ўрганиш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этишж
  • Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган ўқувчилар орасида тарбиявий ишларни ташкил этишда, шунингдек ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлганларини аниқлашда, таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни ҳуқуқий билимини оширишда, маҳаллаларда, таълим муассасалари атроф худудларида жамоат тартибини сақлаш ишларида ўқувчи ва ўқитувчилар имкониятларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш;
  • инсонпарварлик, миллий ғурур, комил инсон, ор-номус, ҳаё каби аҳлоқий туйғулар, толерантлик, ижтимоий ҳамкорлик тамойилларининг мазмун-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг марказига қўйиш, ёш авлодни мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга, юксак маънавиятли қилиб камол топтириш;
  • ўсмирни ҳаётда муаммоларни қийинчиликларсиз ҳал қилишга ўргатиш;
    ўсмирни касбга йўналтириб, таълим тизими ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини амалга ошириш;
  • соғломлаштириш ва жисмоний тарбия, спортга жалб этиш орқали уларни ҳаётга жисмонан соғлом қилиб тайёрлаш;
  • оилада соғлом муҳит яратиш, фарзандлар учун ота-онанинг ҳар томонлама ўрнак бўлиши, фарзандларда ота-онасига, Ватанига меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишини таъминлаш;
    ўсмирларга ахлоқий билим асосларини бериш, маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш;
  • фарзандларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий-ахлоқий томонларини шакллантириш;
    оилага ва бўлажак оила қурувчиларга психологик хизмат кўрсатиш бўлимларининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолияти такомиллаштирилиши лозим;
  • ёшларни қийинчиликларни енгишга, ўзгача шарт – шароитга кўникишга болаликдан ўргатиб бориш;
  • ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг тиббий, биологик ва психологик уйғунликни ўзида ифода этган ҳолда комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалий тавсиялар бериш;
  • оила муҳити ва ундаги маънавиятни барқарорлаштиришнинг энг таъсирчан ва амалда синовлардан ўтган усул ва ёндашувларни такомиллаштириш;
  • таълим муассасалари ўқувчиларининг давоматини тўлақонли таъминлаш, ўқишга мунтазам келмаётган ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг ота-оналарига жамоатчилик назорати орқали тушунтириш ишларини янада жонлантириш;
  • Ўзбекистонда яратилган ижтимоий тармоқларида ахборот хавфсизлигининг таъминланганлигини, сайтларнинг доимий назорати олиб борилишни, чет эл сайтларидан қолишмаслигини тушунтириб амалий кўрсатиб бориш;
  • чет элнинг айрим ижтимоий тармоқларида бизнинг миллий
    минталитетимизга тўғри келмайдиган салбий томонларини ўқувчиларга тушунтириб бориш;
  • интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ишончли ва аҳлоқий- меъёрий қоидаларига риоя этган ҳолда баён этиш;
  • ижтимоий тармоққа жойлаштириш жараёнида киритилаётган маълумотлар, жойлаштирилаётган ахборот, шахсий фотосурат, аудио, видеоларнинг мазмун моҳиятини назорат қилиш;
  • Ёшлар Иттифоқи ва фуқаролар йиғинлари ҳамкорликда вояга етмаганларни эрта турмушга чиқиш ва шаръий никоҳдан ўтишига қарши ҳамкорлигини кучайтириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бош-қариш органларига ижтимоий носоғлом ҳолатда бўлган ота-оналар ва оилалар билан ишлашни кучайтириш;
    барча турдаги жамоат ташкилотлари нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига масъул бўлган муассасалар ва ғуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш;
  • тунги вақтларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокисиз барлар, ресторан, интернет клублар ёки бош¬қа кўнингилочар жойларда вояга етмаганларнинг бўлишини назорат қилиш мақсадида таълим муасассалари раҳбарлари иштирокида қўшма рейдлар ўтказиб туриш ҳамда бунга йўл кўйган таълим муассасалари раҳбарларини ва ота-оналарини маъмурий жавобгарликка тортиш;
  • оилаларда ота-оналарнинг фарзандларига тарбия бераётган ёки тарбияламаётганинигина эмас, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги лаёқатини ҳам текшириб туриш;
  • маҳалла фаолларининг ҳар бир оилага бир йилда камида икки марта мақсадли кириб, суҳбат ўтказиб боришларини кенг йўлга қўйиш;
    фарзанди чет элга кетган ота-оналар билан ҳар ойда бир марта чет элдаги фарзанди тўғрисида суҳбат ўтказиб бориш;
  • чет элга чиқиб кетаётган фуқаролар, айниқса, ёшлар билан мутахассислар иштирокида суҳбат ўтказиб, натижасини қайд этиб бориш ва бу масалани қатъий назоратга олиш;
  • турмуш қуриш арафасида турган ёшларни (қизни алоҳида, йигитни алоҳида) психолог суҳбатидан ўтишини (унда ҳар икки ёшнинг дунёқараши ўрганилади) жорий қилиш;
  • ҳар йили бир марта ота-оналар учун мажбурий ўқув-семинарлар ташкил этишни жорий қилиш;
  • “Ота-оналарга мурожаат” номли матн тайёрлаб (унда диний-маърифий тарбияга оид маслаҳат ва тавсиялар, огоҳликка даъват ўз аксини топади), ҳар бир хонадонга етказилишини таъминлаш каби ишларни амалга ошириш;
  • Маҳаллалардаги оилаларнинг ҳар бирига кириб, улардаги ижтимоий муҳитни тўлиқ ўрганиш;
  • Хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар ходимлари, имом-хатиблар билан ҳамкорликда маҳаллалардаги нотинч-ноқобил оилаларнинг рўйхатларини шакллантириб, масъулларни белгилаб, улардаги ижтимоий муҳитни соғломлаштиришни таъминлаш орқали салбий ҳолатларнинг олдини олишга эришиш;
  • Ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллаларда ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш ёшлар таълим-тарбияси, бандлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси каби соҳаларда ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш;
  • маҳаллаларда кексаларимизни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ёшлар тарбиясига жалб этиш, оилавий ажримларнинг олдини олишда уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш.

 913 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun