61111114

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази, Юристлар малакасини ошириш институти, Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ўтказиладиган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани

АХБОРОТ  ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази, Юристлар малакасини ошириш институти, Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида  2018 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этади.
Анжуман мақсади: Ўзбекистонда Оила институти ва вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг ўзига хос механизмларини ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Анжуман вазифаларидан келиб чиқиб, ёритиладиган масалалар йўналиши:
1-йўналиш. Оиласи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, тўлиқсиз оила ёки ота-оналари миграцияда бўлган фарзандларга хуқуқий-психологик ёрдам кўрсатишнинг таъсирчан усуллари.
2-йўналиш. Вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари.
3-йўналиш. Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва бартараф этишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш.
Ўтказилиш тартиби: Ялпи мажлис, секцияларда ишлаш, анжуман қарори, хулосаси ҳамда таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
Анжуманга ўзбек, рус, инглиз тилларида маърузалар қабул қилинади.
Маъруза тезислари тўплам ҳолида чоп этилади. Материалларни 2018 йилнинг 14 апрелига қадар электрон шаклда (e-mail: oilamarkazi@)umail.uz, uzpfitikon2018@umail.uz , norbek62@mail.ru) юбориш мумкин.
Мақолалар  матнини тайёрлаш бўйича талаблар:
1. Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши лозим.
2. Мақола матни сарлавҳасидан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, 1 интервал ташлаб асосий матн келтирилиши керак.
3. Мақолалар ҳажми А4 форматда 3-5 саҳифада 1 нусхада ва электрон вариантда таҳрирдан чиқарилиб, келтирилган талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.
4. Тақдим қилинадиган материаллар анжуман мавзусини акс эттириши ва қайси йўналишга мослиги кўрсатилиши ҳамда охирида амалий тавсиялар берилиши керак.
Матндаги хато ва камчиликлар учун масъулият муаллиф зиммасида.
Мақолалар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар анжуман материаллари тўпламига киритилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.
Конференциянинг ташкилий материалларини тўплаш, таҳрир қилиш ва анжуман материаллари тўплами муаллифларнинг олдиндан тўланган бадаллари ҳисобидан чоп этилади (мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 12 000 (ўн икки минг) сўм тўланади).
Институт банк реквизитлари:
ТДПУ тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти (ЎзПФИТИ).
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги.
Ғазна ҳ/р 23402000300100001010,
Институт шахсий ҳ/р 400110860262777950100075004
ИНН: 200794463, МФО: 00014,  ОКОНХ: 95110.
Конференциянинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100017, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов 16,  Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази
Мурожаат учун телефонлар: 0(371) 239-47-79, 245-58-64  Факс:   239-41-57
Е-mail: oilamarkazi@)umail.uz  ,  uzpfitikon2018@umail.uz , norbek62@mail.ru
Иштирокчи муаллиф ҳақида маълумот
Муаллиф фамилияси, исми, отасининг исми
Йўналиш
Тезис сарлавҳаси
Муаллиф илмий даражаси ва унвони
Иш жойи
Лавозими
Боғланиш учун телефони (шаҳар коди)
E-mail

 644 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun