03Oct/18

Институт “Таянч докторантурага”га қабул эълон қилади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 2019 йил учун “Таянч докторантурага”га қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи – 2та ўрин.
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) – 2та ўрин.
13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим сохалари ва босқичлари бўйича) – 1та ўрин.
13.00.07– Таълимда менежмент– 1та ўрин.
13.00.08 – Мактабгача таълим тарбия назарияси ва методикаси – 1та ўрин.

Davomini o’qish

 109 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

08Sep/18

2018 йил 18-19 октябрь кунлари республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Узлуксиз таълим тизимида модулли ўқитиш технологияларини қўллаш истиқболлари: муаммо ва ечимлар мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

 Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  • йўналиш: Узлуксиз таълим тизимида модулли ўқитиш технологиялари ҳамда улардан фойдаланишга оид назарий ёндашувлар ва халқаро тажрибалар
  • йўналиш: Ўқитувчиларнинг таълим жараёнида модулли ўқитиш технологияларидан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантириш механизмлари
  • йўналиш: Модулли ўқитиш технологиялари асосида ўқув дастурларида бериладиган мавзулар ва дарслик материалларини танлашнинг дидактик хусусиятлари;
  • йўналиш: Модулли ўқитиш технологияларидан истиқболда фойдаланиш йўллари ва уларнинг самарадорлиги.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган. Davomini o’qish

 598 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

17May/18
4

Институтда навбатдаги конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6-мартдаги 178-ф-сонли Фармойишига асосан Тошкент давлат Педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 16 май куни “Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Davomini o’qish

 1,623 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

07May/18

Диққат! Конференция

“ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТЧИЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ” мавзусидаги
Республика илмий амалий анжуманининг
АХБОРОТ ХАТИ

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2018 йил 16 май куни “Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманига таклиф этамиз.
Анжуман мақсади: Лойиҳалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ҳосил қилиш соҳасидаги илғор ёндашувлар ва тажрибаларни аниқлаш, оммалаштириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

Асосий йўналишлар:

1. Таълим жараёнида лойиҳа усули асосида ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ҳосил қилишга оид назарий амалий тажрибалар.
2. Замонавий таълим жараёнида лойиҳа усулидан фойдаланиш имкониятлари.
Анжуман тили: ўзбек, рус тилларида Анжуманга юборилган мақолалар илмий тўплам шаклида чоп этилади. Тақдим этилган мақола ва тезисларда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар шахсан жавобгардир. Экспертлар таҳриридан ўтмаган мақола ва тезислар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди.

Мақолаларни расмийлаштириш талаблари:
1. Мақолалар ва тезислар MS Office дастурининг Word 97-2003 муҳаррири Times New Roman шрифти, 14 кегел, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
2. Мақолалар ва тезислар матнлари А4 ҳажмидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб ёзилади.
3. Мавзунинг номи автоматик тарзда бош ҳарфлар билан қорайтирилган ҳолда ўртага ёзилади, кейинги қаторларга маърузачи(лар)нинг исм-шарифи ҳамда илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи, мулоқот телефонлари коди билан кўрсатилади.
4. Мақолалар ва тезисларда келтирилган иқтибослар фойдаланилган адабиётлар рўйхати билан биргаликда матн охирида берилиши мақсадга мувофиқ.
5. Мақолалар ва тезислар таҳрир қилинган ҳолда қоғоз ва электрон нусхаларда ташкилий қўмитага топширилади.
6. Анжуманда бевосита ёки сиртдан иштирок этиш мумкин.

Эслатма:
– Нашр ҳаражатлари учун тезисларнинг ҳар бир саҳифасига 10 000(ўн минг) сўмдан ҳақ тўланади. Тўловлар нақд пул ёки ўтказма орқали қабул қилинади.
Ўтказмалар 8600 3329 9629 0460 пластик карточкасига ўтказилиши мумкин.

Тел: +99891-570-01-16, +99897-420-14-03
Электрон манзил: uzpfiti2018@umail.uz, konferensiya2018@bk.ru, liya_2305@mail.ru

 1,090 Barcha ko’rishlar, 1 Bugun

26Apr/18
4

Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалаларига бағишланган республика конференцияси бўлиб ўтди

Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Юристлар малакасини ошириш институти,
Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг – Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида 2018 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий анжумани бўлиб ўтди. Davomini o’qish

 1,005 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

07Apr/18
UNICEF_Logo

Конференция тавсиялари

“Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий амалий конференцияси якунлари бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш механизмларини яратиш ва уларни ҳаётда қўллаш, бу соҳадаги ишларни такомиллаштириш, шу орқали таълим жараёни сифати ва самарадорлигини таъминлаш, болаларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш, вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалаларини атрофлича мухокама қилиб қуйидаги тавсияларни тақдим этдилар Davomini o’qish

 665 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

02Apr/18
61111114

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази, Юристлар малакасини ошириш институти, Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ўтказиладиган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани

АХБОРОТ  ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази, Юристлар малакасини ошириш институти, Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида  2018 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Вояга етмаганларни хуқуқий ҳимоя қилишнинг моддий-процессуал масалалари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этади. Davomini o’qish

 293 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

18Jan/18

“Murabbiy mahorati” jurnaliga obuna bo‘ling!

MM-internetMamlakatimizda mahoratli murabbiylar faoliyati, ularning ilmiy-uslubiy, tashkiliy ishlarini respublika miqyosida ommalashtirishni o‘z zimmasiga olgan, 2015 yilning 11 iyunida O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi tomonidan rasmiy ro‘yxatdan o‘tgan “Murabbiy mahorati” respublika ilmiy-metodik jurnali institutimizda o‘z faoliyatini boshladi.
Jurnalda qayta tayyorlash va malaka oshirish tizimi, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus va oliy ta’lim muammolari, murrabiy mahoratini oshirishga qaratilgan ilmiy metodik maqolalar yoritilishi rejalashtirilgan. Shuningdek, uzluksiz ta’lim tizimini uzviyligini ta’minlashda zamonaviy yondashuvlar, yuksak salohiyatli kadrlar tayyorlash va malakasini oshirishning shart-sharoitlari, ta’limda innovatsiyalarga bag‘ishlangan muammo va ularning yechimlarini yoritib borish maqsad qilib olingan.
Davomini o’qish

 354 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

17Jan/18

O‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot institutining 2017 yilda amalga oshirgan ishlari

Institutda 2017 yilda 87 nafar xodimlar faoliyat yuritib, shundan Davlat ilmiy texnik dasturlari doirasidagi loyihalarga jalb qilingan xodimlar soni 52 nafarni tashkil etdi. Ularning 7 nafari (13,4%) pedagogika fanlari doktori, professorlar hamda 2 nafari fan doktorlari (ulardan 6 nafari o‘rindosh), 17 nafari (32,7%) pedagogika fanlari nomzodlari, 26 nafari (50%) ilmiy darajasiz ilmiy xodimlarni tashkil etadi

2017 yilda T.N.Qori Niyoziy nomidagi O‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot institutida Davlat ilmiy-texnika dasturlari doirasida 2 ta fundamental, 10 ta amaliy va 2 ta yosh olimlar amaliy jami 14 ta loyihalari amalga oshirildi. Davomini o’qish

 356 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi

13Jan/18

“O‘quvchilarni kasb-hunarga samarali yo‘naltirish orqali umumiy o‘rta va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi uzviyligini ta’minlash mexanizmlari” nomli metodik tavsiyanoma chop etildi

Uquvchilarni-kasb-hunarga-samarali-yunaltirish

Tayloqov N.I., Akbarov B.A., Jamalov A.Q. O‘quvchilarni kasb-hunarga samarali yo‘naltirish orqali umumiy o‘rta va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi uzviyligini ta’minlash mexanizmlari. Metodik tavsiyanoma. – Toshkent: “Kamalak” nashriyoti, 2017. – 64 b.
Davomini o’qish

 614 Barcha ko’rishlar, Bugun ko’rilmadi